ОТМларга тест синовлари муддатига ойдинлик киритилди
2021 йил 16 июл куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилганлиги ва эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилаётганлиги эълон қилинди.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, айрим телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда мазкур хабар «Кириш имтиҳонлари карантин сабаб сентябрь ойига қолдириладиган бўлди» сарлавҳаси остида берилиши натижасида кўплаб фуқаролар хабарни тўлиқ ўқимасдан, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди деган хулосага келишмоқда.
Шу сабабли кўпчилик томонидан ДТМга «Имтиҳонлар ҳақиқатдан ҳам сентябрь ойига қолдирилдими?», «Нима учун сентябрь ойига қолдирилди?» каби мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда экан.
ДТМ шу бўйича маълум қилдики, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябрь ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter