Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Петиция сабабли сиртқи таълим контракт нархи туширилиши мумкин

Петиция сабабли сиртқи таълим контракт нархи туширилиши мумкин

«Менинг фикрим» веб-порталида фуқаро Аслиддин Қудратов томонидан юборилган «Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида»ги петицияси етарли овоз (10 211 та) тўплаган.

Эндиликда бу мурожаат Қонунчилик муаммолари институти томонидан 17 июндан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ВМга келиб тушган пайтдан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак.

Вазирлар маҳкамаси натижалари модератор томонидан «Mening fikrim» порталига жойлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг