Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент топшириғи билан бир гуруҳ ёшлар талаба бўлади

Президент топшириғи билан бир гуруҳ ёшлар талаба бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинди. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Президент, Ижод, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчилари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли Баёни билан Давлат олий таълим муассасаларига умумий қабул квотасидан ташқари қўшимча квоталар асосида талабаликка тавсия этилган.

Шу сабаб юқорида саналган мактабларнинг ОТМларга кириш имтиҳонларидан ўта олмай қолган битирувчиларидан давлат олий таълим ташкилотларига мурожаат қилишлари сўралган.

Аввалроқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида максимал балл тўплаб, «контракт»га ўқишга кирган (имтиёзлилар сабаб) абитуриенларнинг Президент топшириғи асосида давлат грантига ўтказилиши айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг