Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин «баҳо берган» ўқувчи қизлар кутиб олинди

Путин «баҳо берган» ўқувчи қизлар кутиб олинди

Россияда Сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлили бўйича ўтказилган онлайн конференция доирасида ўтказилган «Artificial Intelligence Journey» танловининг «Data Lady» номинациясида Ўзбекистондан қатнашган ўқувчи қизлар ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 13 ноябр куни «Data lady» йўналишида иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчи қизлардан иборат терма жамоа вакиллари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистоннинг «IT Queens» ёш дастурчилар жамоаси таркибида Юнусобод туманидаги 257-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари — Насруллина Лана, Королева Анастасия, Мирзо Улуғбек туманидаги 279-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Юлиана Лутсенко ҳамда Сергели туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари — Бадян Ксения, Бадян Анастасиялар иштирок этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг