Қайси вилоятдан энг кўп абитуриент ҳужжат топширгани маълум бўлди
2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил этди.
Шундан:
- 395 023 нафари — жорий йил битирувчилари;
- 819 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
- Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
- Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
- Масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:
- Қашқадарё вилояти — 140 797 нафар.
- Самарқанд вилояти — 133 610 нафар.
- Тошкент вилояти — 116 251 нафар.
- Фарғона вилояти — 109 938 нафар.
- Сурхондарё вилояти — 106 145 нафар.
- Андижон вилояти — 79 235 нафар.
- Наманган вилояти — 77 607 нафар.
- Қорақалпоғистон Республикаси — 75 819 нафар.
- Жиззах вилояти — 74 346 нафар.
- Тошкент шаҳри — 68 545 нафар.
- Бухоро вилояти — 67 663 нафар.
- Хоразм вилояти — 64 351 нафар.
- Навоий вилояти — 54 512 нафар.
- Сирдарё вилояти — 45 413 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter