Қоракўлда IT-кластер ташкил қилинади
Бухоро вилоятидаги Қоракўл халқаро математика мактаби негизида АйТи-кластер ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси ва интернет технологияларни ривожлантиришга қаратилган видеоселектор давомида маълум қилди.
Унга кўра, Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослашган алоҳида олийгоҳ, IT-парк ва ёшлар шаҳарчаси барпо этилиши таъкидлаб ўтилди.
«Шу орқали, соҳада таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратилади», — дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.
Ушбу лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутасаддиларга бир ой муддатда етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, Қоракўл IT-кластери концепциясини тақдимот этиш топшириғи берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter