Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУ илк бор халқаро рейтингга кирди

ТАТУ илк бор халқаро рейтингга кирди

Фото: Xabar.uz

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети THE Impact Ranking 2022 рейтингига илк бор киритилди. Умумий кўрсатгичлар бўйича ТАТУ дунёнинг 1406 та университетлари ўртасида 1001+ ўринда қайд этилган.

Эътиборли жиҳати, мазкур рейтингда илк бор иштирок этишига қарамасдан университет алоҳида мақсадлар бўйича нисбатан юқори натижаларни кўрсатган.

Мазкур рейтингнинг БМТ Барқарор Ривожланиш мақсадлари бўйича алоҳида мезонлари қуйидагича белгиланган:



Муносиб иш ўринлари ва иқтисодий ўсиш (8) кўрсатгичи бўйича ТАТУ 301-400 ўринда қайд этилган. Саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма (9), Тенгсизликни камайтириш (10), Тинчлик, адолат ва самарали бошқарув (16) меъзонлари бўйича 601+ ўринларда қайд этилган.

Бундан ташқари, ТАТУ Гендер тенглиги (5) ва Сифатли таълим (4) мақсадлари бўйича 801+ ўринларда қайд этилган бўлса, Соғлиқ ва фаровонлик (3) ҳамда Барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик (17) бўйича 1001+ кўрсатгичларни қайд этгани белгиланган.

Times Higher Education Impact Rankings — бу университетларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (SDGs) мувофиқлигини баҳолайдиган ягона глобал самарадорлик рейтинги ҳисобланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг