Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вақф» фонди 39 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб берди

«Вақф» фонди 39 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб берди

Фото: «Xushnudbek.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Вақф» хайрия фонди «Илм йўлида кўмак берамиз» акциясини ўтказмоқда.

Ушбу акция доирасида бугун, 13 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда идора тасарруфидаги таълим муассаларида таҳсил олувчи 39 нафар намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб берилгани маълум қилинди.

Шунингдек, тадбирда Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган 15 нафар талабага энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача пул мукофотлари ва китоблар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг