Америкада киберҳужумдан 250 та касалхона жабр кўрди
Қўшма Штатларда Universal Health Services компаниянинг 250та тиббиёт муассасаси компютер тизимлари киберҳужумга учради. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Киберҳужум сентябрь ойи охирларида қайд этилган. Вируснинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида компания ички компютер тармоқларини ўчиришга мажбур бўлган. Бироқ, таъкидланишича, киберҳужум ташкилотнинг барча шифохоналари ва лабораторияларидаги компютер тизимларининг ишдан чиқишига олиб келган.
Universal Health Services киберҳужум учун ишлатиладиган зарарли дастур турини аниқлай олмади. Ташкилот тиббиёт муассасалари беморларининг электрон тиббий маълумотларига зарар етмаганига ишонтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter