Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ақлли иссиқхона»: 1-ўринни олган лойиҳа нимаси билан аҳамиятли?

«Ақлли иссиқхона»: 1-ўринни олган лойиҳа нимаси билан аҳамиятли?

IT парк томонидан EdTech Hub Bukhara инкубация ва акселерация дастурининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дастур натижаларига кўра:

  • 1-ўринни «Ақлли иссиқхона» лойиҳаси – 30 миллион сўм;
  • 2-ўринни «Lemix» лойиҳаси – 15 миллион сўм эгаллаган.

«Ақлли иссиқхона» – бу суғоришни масофадан бошқариш, ҳароратни кузатиш ва барқарор ўсиш учун қулай шароитларни сақлаш имконини берувчи иссиқхона тизимларини автоматлаштириш ва мониторинг қилиш лойиҳаси. Бундан ташқари, тизим сув ва энергия каби ресурсларни тежайди.

«Lemix» – бу CRM ва LMS воситаларини ўз ичига олган ўқув марказини бошқариш тизими. Қолаверса, у талабалар, молиявий ҳисоботларни юритиш ҳамда асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, инкубация ва акселерация дастури иштирокчилари бепул ўқитиш ва эксперт кўмагидан ташқари, ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 45 миллион сўм мукофот жамғармаси учун курашиш имкониятига эга бўлдилар.

EdTech Hub дастурига жами 77 та лойиҳа ариза топширган, улардан 8 таси кейинги ривожланиш дастурига танлаб олинган.

Маълумот ўрнида, инкубация ва акселерация дастури – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT Парк ва IT-Марказлар билан биргаликда яратилган ва ишга туширилган EdTech Hub Bukhara лойиҳасининг учта компонентидан бири. Лойиҳа учта йирик компонентдан иборат эди: 2 та таълим ва 1 та инкубация ва акселерация дастури.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг