Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Аюпов: «Диплом керак, аммо…»

Баҳодир Аюпов: «Диплом керак, аммо…»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 27 май куни Тошкентдаги Инҳа университетида «Job Fest 2021» бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада қатор компаниялар, ТАТУ ва ИНҲА университети битирувчилари, шунингдек, IT соҳасига алоқадор кўплаб ёшлар қатнашдилар.


«Кўпчилик талабалар фақатгина диплом учун ўқимоқда. Аслида қандай бўлиш керак? Диплом керак, албатта, аммо сиз мана шу дипломни олгандан сўнг нима иш қилиб бера оласиз, мана шуни ҳал қилишингиз ва ўша ишни ўрганишга киришишингиз керак.

Диплом сизга ўз иш фаолиятингизни бошлашингиз учун бир восита бўлиб хизмат қилади холос», — дея таъкидлади IT Парк директорининг халқаро фаолиятлар бўйича ўринбосари Баҳодир Аюпов.


Ярмаркада кўплаб ёшлар ўзлари истаган ишни топа олишди. Иш берувчи компанияларнинг таъкидлашича, бундай ярмаркаларнинг ўтказилиши соҳа равнақига хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг