«Beeline» Ўзбекистонда биринчи бўлиб LTE-роумингни ишга туширди
Энди «Beeline»нинг барча абонентлари роумингда тўртинчи авлод юқори тезликдаги мобил интернетнинг барча афзалликларини ҳис қилиш имкониятига эга бўладилар. Ҳозирги кунда 4G тармоғи Россия ва Қозоғистонда «Beeline» уяли алоқа операторлари тармоғида мавжуд, дейилади компания маълумотида.
Чет эл сафарида юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш учун қўшимча хизматларни улашнинг ҳожати йўқ. Фақатгина қурилма (смартфон ёки планшет) ва SIM-карта 4G режимини қўллаб-қувватлаши керак. SIM-картани 4G USIMга «Beeline» савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштириш мумкин.
Маълум қилинишича, компания LTE-роумингни янада ривожлантириш ва 4G қамров ҳудудига кирувчи операторлар ва давлатлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter