Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan Фарғона водийсида мобил интернетни тезлаштирди

Beeline Uzbekistan Фарғона водийсида мобил интернетни тезлаштирди

Фарғона водийсининг 31 тумани янги сифатли алоқа билан таъминланди

Beeline Uzbekistan мамлакатимизнинг энг кўп сонли аҳолиси яшайдиган ҳудудда – 10 миллион нафардан зиёд Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган Фарғона водийсида кенг кўламли техник ишларни амалга оширди. Янги база станцияларининг ишга туширилиши ва аввал ўрнатилган қурилмаларнинг модернизация қилиниши мобил интернет тезлигини ошириш ва мижозларга кўрсатилаётган барча хизматлар сифатини ошириш имконини берди.

2023 йилда рақамли оператор Фарғона водийсида 320 дан ортиқ база станцияларини қурди ва модернизация қилди. Аксарият қисми маълумот узатишнинг юқори тезлигини кафолатлайдиган 4G тармоғига тегишли. Натижада онлайн видео кўришдан тортиб, смартфон ёрдамида пул ўтказмаларини амалга оширишгача мобил интернетга асосланган барча хизматлардан фойдаланиш шароитлари қулайлашди.

Кенг кўламли техник ишлар Ўзбекистоннинг уч вилояти: Андижон, Наманган ва Фарғонанинг 11 шаҳри ва 31 туманини қамраб олди. Икки олис масканда жойлашган аҳоли пунктида – Қўштепа туманининг Тинчлик ва Янгиобод ҳудудларида илк бор уяли алоқа пайдо бўлди. Шу билан бирданига маҳаллий аҳоли учун юқори тезликдаги 4G интернети ҳам тақдим этилди.

«Биринчи ярим йилликда ишга туширилган ҳар иккинчи база станцияси Фарғона водийсида жойлашган. Бу Ўзбекистон аҳолисининг деярли учдан бир қисми истиқомат қиладиган ҳудуд, бу ердаги мижозларимиз сони ҳам жуда тез ўсиб бормоқда. Шунинг учун алоқа сифати ва энг серталаб хизмат — мобил интернетни яхшилаш жуда муҳим масалалар қаторига киради. Бундан ташқари, сифати яхшиланган алоқадан нафақат шаҳардаги мижозлар, балки туман аҳолиси ҳам фойдаланиши мумкин», — дейди Beeline Uzbekistan Шарқий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов.

Қуйидаги шаҳар ва туманларда технологик тармоқни кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилди:

Андижон вилояти — Андижон, Асака, Қорасув, Пахтаобод, Шаҳрихон шаҳарлари;

Олтинкўл, Андижон, Асака, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Шаҳрихон туманлари;

Наманган вилояти — Наманган, Чуст шаҳарлари; Наманган, Чуст, Уйчи, Чортоқ туманлари;

Фарғона вилояти — Марғилон, Қўқон, Қувасой, Фарғона шаҳарлари; Олтиариқ, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Қува, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ёзёвон вилоятлари.

Beeline Uzbekistan янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг