Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan олти ой ичида 1 350дан зиёд база станцияларини ишга туширди

Beeline Uzbekistan олти ой ичида 1 350дан зиёд база станцияларини ишга туширди

Digital-оператор бутун Ўзбекистон бўйлаб алоқа сифатини яхшилаган ҳолда тармоқни кенгайтиришда давом этмоқда. Биргина ёзда Beeline Uzbekistan 430дан зиёд янги база станцияларини (БС) ишга туширди. Ҳаммаси бўлиб эса, йил бошидан буён компания тармоғи турли стандартлардаги 1 350 дан зиёд БС билан тўлдирилди, бу эса Beeline мобил тармоғининг қамрови ва сиғимини сезиларли даражада яхшилади. Афзаллик мобил интернетнинг юқори тезлигига эга 4G технологиясига берилади.

Янги ускуналар кўпинча абонентлар сони ва улар томонидан яратилган трафик тез ўсиб бораётган жойларда ўрнатилади, бу эса тармоқни кенгайтиришни талаб қилади. Шунингдек, мобил алоқа ва интернет биринчи марта кириб келаётган аҳоли пунктларида база станциялари қурилмоқда. Аммо республикада уларнинг сони тобора камайиб бормоқда: Beeline Ўзбекистондаги фаолияти давомида аллақачон 14 000 дан ортиқ БСни эфирга чиқарган.

Оператор юқори тезликдаги 4G тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Фақатгина жорий йилнинг июнь ва июль ойларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистонда ушбу стандартдаги янги база станциялари ишга туширилди. 330 та аҳоли пункти 4G технологиясидан фойдаланган ҳолда юқори тезликда маълумотларни узатиш хизмати билан таъминланди. Илгари алоқа мавжуд бўлмаган бориш қийин бешта қишлоқ аҳолиси энди Beeline алоқаси сифатини баҳолай олишлари мумкин бўлади.

Digital-оператор тармоқни соҳа вазирлиги билан яқин ҳамкорликда ривожлантирмоқда.

– Вазирлигимиз мамлакатимизда оператор ва провайдерларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Шу билан бирга, кўрсатилаётган хизматлар қамровини кенгайтиришни ва сифатини оширишни улардан сўраймиз. Бундан кўзланган асосий мақсад – аҳоли ва тадбиркорларнинг эҳтиёжларини қондириш учун юқори тезликдаги, сифатли мобил интернет билан таъминлаш. Бизнинг қўшма лойиҳаларимиз замирида ана шу интилиш ётади, – деди Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов.

Ҳозирда оператор алоқасидан мамлакат аҳолисининг 92 фоиздан ортиғи, 4G тармоғидан 70 фоизгача фойдалана олади, йил бошидан буён бу кўрсаткич 8 фоизга ошди.

«Биз барча мижозларимиз юқори тезликдаги мобил интернет имкониятларидан фойдаланишларини истаймиз. Шу сабабли, 4G тармоғининг жадал ривожланиши ортиб бораётган суръатларда давом этади. Замонавий рақамли технологиялар ҳатто мамлакатнинг энг чекка аҳоли пунктларида ҳам мавжуд бўлади», — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

Beeline Uzbekistan’нинг янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан www.beeline.uz сайтида танишиш мумкин.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 8 мамлакатда 220 миллиондан ортиқ обуначига эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/beelineuzbekistan

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг