Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс: Криптовалюталар «одамларни ўлдирмоқда»

Билл Гейтс: Криптовалюталар «одамларни ўлдирмоқда»

Билл Гейтс.

Фото: «NV.ua»

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс криптовалюталарга нисбатан ўзининг кескин муносабатини билдириб, улар «одамларни ўлдирмоқда» деди. Бу ҳақда Гейтс Реддит сайтининг фойдаланувчилари билан бўлиб ўтган онлайн-мулоқотда маълум қилди, деб хабар берди «NV.ua».

Миллиардернинг сўзларига кўра, криптовалюта ростдан ҳам жуда ёмон, чунки у ўзининг молиявий транзакцияларини давлатдан яширишни истаган одамларнинг фойдасига ишлайди. Шунингдек, унинг ёрдамида молиявий жиноятлар, террорчилик ва гиёҳванд моддалар савдосига тўловларни амалга ошириш мумкин, бу эса «одамларни ўлдириш» ҳисобланади.

«Криптовалюталарнинг ўзига хос асосий жиҳати — унинг анонимлиги. Мен буни яхши деб ўйламайман. «Пул ювиш», террорчиликни молиялаштириш ва солиқдан қочиш каби манбаларнинг ҳукумат томонидан таъқиб этилиши — бу яхши. Айни вақтда криптовалюталар ёрдамида ўлимга олиб келувчи гиёҳвандлик воситалари сотиб олинмоқда», — дейди «Microsoft» асосчиси.

Гейтснинг ушбу баёноти фойдаланувчилар танқидига учради. Уларнинг ёзишича, «ҳар қандай валюта террорчилик ёки «пул ювиш»да ишлатилади».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг