«Click» оператори» қашқадарёлик ошпаз бўлиб чиқди
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида яшовчи 29 ёшли К.Б. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 7.000.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида яшовчи 28 ёшли ошпаз О.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, О.А., жабрланувчи К.Б.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини «Click» оператори сифатида таништириб, «СМС» хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 7.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter