Дмитрий Ча: «Мен ҳамма нарсага «ўзи эришганларга» ишонмайман»
Замонавий мобил тармоғи минглаб база станцияларни ўз ичига олган улкан иқтисодиётдир. Ҳар бир база станциясини ишга тушириш учун кўплаб рухсатномалар, шартномалар, ҳисоб-китоблар, шу жумладан майдонни ижарага олиш талаб этилади. Beeline Uzbekistan компаниясининг 15 йиллиги шарафига олтин нишон олган ходимлардан бири Дмитрий Ча ушбу йирик ҳажмли ҳужжатлар билан шуғулланади. Аммо унинг вазифалари бу билан чекланиб қолмайди.
Жамоага қандай киришиб кетиш мумкин
Дмитрий 2015 йилда ўқишни тамомлагандан сўнг, компанияда ишлаган дўстларининг маслаҳати билан Beeline таркибига қўшилди. У ижара шартномаларини юритиш бўйича мутахассис лавозимига тайинланди. Операторларнинг телекоммуникация ускуналари кўпинча ижарага олинган жойларда - ташкилотлар ёки жисмоний шахсларга тегишли бинолар ва ерларда жойлашган. Улар билан муносабат ўрнатиш Дмитрийнинг ишига айланди.
«Бу етти йил олдин эди. Бу қисқа вақтдек туюлади, лекин ўша йилларда, албатта, иш ҳажми бошқача эди. Компания база станцияларининг сони камроқ эди. Алоқа хизматларининг ўзи ҳам бошқача эди - масалан, автобусда ёки навбатда Интернетда ҳеч нарса кўришнинг иложи йўқ эди, ҳозир эса бу одатий ҳол», - деб эслайди Дмитрий Ча.
Дмитрий Beeline Uzbekistan жамоасига осон кириша олди: компанияда унинг университетдаги кўплаб танишлари ишлар экан. Бироқ, ҳатто илгари нотаниш бўлган одамлар ҳам жуда самимий ва ёш ходимга ёрдам беришга тайёр эдилар. Дмитрий йирик халқаро компанияда бундай анъаналар борлигидан ҳайратда қолди: «Beeline'га қадар мен 10-12 кишилик кичик компанияларда бироз ишлаш имкониятига эга бўлганман бу ерда эса юзлаб ходимлар ишлашади! Ҳамма бир-бирига ёрдам беради ва қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам мослашиш жараёни жуда тез ўтгандир».
Энг қийин нарса ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг қайси бири муайян вазиятда талаб қилинишини тушуниш эди. Аммо тез орада Дмитрий учун юристлар ёки алоқа иншоотларини қуриш билан шуғулланувчи бўлим учун ҳужжатлар тўпламни йиғиш қийин бўлмади.
Таъкидлаш жоиз: зарур ҳужжатларсиз сигналчилар ёки пудратчилар қурилишни бошлай олишмайди. Шунинг учун шартнома муносабатлари учун масъул бўлган мутахассиснинг роли бунда катта.
Билимнинг ортиқчаси бўлмайди
Дмитрийга ўз соҳасининг устаси бўлишга қандай фазилатлар ёрдам берди? Унинг фикрича - пухталик ва қизиқувчанлик. «Мен доимий равишда турли йўналишларни, ҳатто менинг вазифамга бевосита алоқадор бўлмаган йўналишларни ҳам ўргандим. Биз ҳамкасблар билан норасмий муҳитда учрашганимизда, кўпинча иш ҳақида гаплашамиз ва бизни ташвишга соладиган масалаларни муҳокама қиламиз. Мен доим шундай суҳбатларни диққат билан тинглаганман. Кейин эса, шу суҳбатлар чоғида мен билиб олган маълумотлар, масалан, база станцияларида ўрнатилган «темир» ҳақидаги маълумотлар ўзимнинг ишимда ҳам керак бўлган».
«Beeline Uzbekistan’нинг кўплаб бўлинмалари билан алоқада бўлган одам учун мулоқот қилиш қобилияти ҳам муҳим. Бу, айниқса, ижарага берувчилар ва учинчи томон ташкилотлари ходимлари билан ишлашда муҳимдир. Бу баъзан сабр-тоқат ва стрессга чидамлиликни талаб қилади. Бир куни Дмитрийнинг олдига бир одам жаҳл билан келиб, унинг биносидаги ускуналарни зудлик билан демонтаж қилишни талаб қила бошлади. Дмитрий у инсонни тинчлантира олгандан сўнг маълум бўлдики, ускуна умуман Beeline'га тегишли эмас. Майдонча эгасини керакли манзилга юборишган. Яна бир сафар Дмитрий икки соат ичида бир ярим минг (!) дона алоқа ускунасига оид маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш талаби билан сўров олган. У қўнғироқ қилиб, бу вазифани камида ўн иш кунида бажариш мумкинлигини тушунтириши керак эди. Сўровни юборган инсон ушбу асосли фикрга рози бўлган.
«Биз уй эгалари билан моддий масалаларни ҳам ҳал қилишимиз керак. Бугун битта нарх бўлиши мумкин, эртага эса бино эгаси ўн баробар кўпроқ талаб қилиши мумкин. Ва компаниянинг позициясини сақлаб қолиш учун бу иш бермаслигини тушунтириш керак. Эҳтимол, буниси энг қийин нарса», - дея тан олади Дмитрий.
Янги мавзу
Beeline Uzbekistan’даги фаолияти давомида Дмитрий Ча мураккаб деб аталиши мумкин бўлган кўплаб лойиҳаларни амалга оширди: ESS платформасини ишга тушириш, телеминорага ускуналар ўрнатиш бўйича ҳисоб-китоблар... Шунга қарамай, у олға ҳаракат қилиб, ўз фаолият соҳасини кенгайтирган. Шундай қилиб, у жойларни ижарага олиш ва автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғин сигнализация тизимларини эксплуатация қилиш бўйича шартномаларни қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи мутахассисга айланди. «Ёнғин» мавзуси унинг учун шунчалик янги эдики, у ҳамма жойдан маълумот тўплаши, ҳатто Google’дан ҳам қидиришига тўғри келган.
Эндиликда компаниянинг Ўзбекистон бўйлаб 17 та коммутация марказларида ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш тизимларини назорат қилиш Дмитрийнинг шахсий зиммасида. Аммо у ўзини «якка курашчи» деб ҳисобламайди: «Ҳар қандай бизнесда муваффақият юз фоиз жамоага боғлиқдир. «Мен ҳамма нарсага ўзим эришдим» деганларга ишонмайман. Худди шу ёнғин хавфсизлигида ҳам кўп одамлар менга ёрдам беришган. Уларнинг ёрдами билан мен, масалан, тендер харидлари, квитанцияларни расмийлаштириш, яъни ESS тизимидаги буюртмаларни тасдиқлаш ва ҳисоб-фактуралар, бухгалтерия бўлими билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини тушуниб этдим. Улар менга ҳозир ҳам кўмаклашишади».
Жамоавий услуб
Дмитрий Ча ҳақиқий жамоавий ўйинчи. У учун энг кутилмаган нарса компаниянинг шахсий олтин мукофоти бўлди. «Эсимда, байрамда ҳамкасбим билан нимадирлар ҳақида суҳбатлашиб ўтирган эдик. Ва бир пайт у катта мониторда менинг исмим ёзилганини айтиб қолди. Ҳурсандчилик ва ҳаяжондан мен ҳатто мукофотимни қўлимдан тушириб ҳам юбордим. Бу ҳақиқатдан ҳам жуда ёқимли ва кутилмаган ҳодиса бўлди. Энди бу номни оқлаш керак. Гарчи мен умуман муваффақиятга эришдим деб ўйламайман. Мен шунчаки ўз ишимни яхши кўраман», - дейди Дмитрий.
Дмитрийнинг яна бир иштиёқи - бу китоб мутоаласи. У ўн яшар ўғли Александрга ҳам китоб ўқишга меҳр қўйдирган. Шунчаки бир куни у ўғлига билимга ва катта сўз бойлигига эга бўлмаган одамлар билан мулоқот қилиш қанчалик қийинлигини тушунтирди. Ва бундай одамлар учун ўз фикрларини шакллантириш, суҳбатдошларига тушунарли бўлиш қанчалик қийинлигини айтган. Аммо Дмитрий бўш вақтида нафақат китоб ўқийди. Унинг турмиш ўртоғи Дария қандолатчи, у ажойиб тортлар пиширади ва Дмитрий тортларни етказиб беришда кўмаклашади. Дам олиш кунларида бутун оила табиат қўйнига чиқишга ҳаракат қилади. Биргаликда фильмлар томоша қилишади, китобларни овоз чиқариб ўқишади, шундан кейин биргаликда муҳокама қилишади. Ишда ҳам, уйда ҳам мана шундай «жамоавий услуб».
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter