Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги биринчи учар автомобил суратлари пайдо бўлди

Дунёдаги биринчи учар автомобил суратлари пайдо бўлди

Фото: EAST NEWS

Американинг Детройт автосалонида дунёдаги биринчи учар автомобилнинг прототипи тақдим этилди. Моделнинг суратларини New York Post  нашри чоп этди, деб хабар бермоқда KP.RU.

Автосалон Детройт. Фото REUTERS

«Alef Aeronautics компанияси автомобилнинг стандарт седанга жуда ўхшаб кетадиган Model A прототипини намойиш этди, НУЖ (учар ликопча)га ўхшаш пуфакчали интерердан ташқари, икки йўловчини сиғдира оладиган даражада катта», — деб ёзади нашр.

Model A. фото REUTERS

Қайд этилишича, дунёдаги биринчи учар автомобилни серияли ишлаб чиқариш тахминан икки йилдан кейин бошланиши режалаштирилган. Машинанинг нархи 300 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ўтган йилнинг кузида Alef Model А га олдиндан буюртмалар очилган  – 150 долларга учар машинани 299 999 долларга брон қилиш мумкин эди. Харидорларга автомобилларни 2025 йилнинг тўртинчи чорагида етказиб бериш ваъда қилинган.

2023 йил ёзида Alef Aeronautics  бош директори модел AҚШ Федерал Aвиация маъмуриятидан парвозга яроқлилик сертификатини олган биринчи турдаги стартап эканлигини эълон қилди. Шу тарзда компания синовни бошлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг