Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

FIFA ўйини номи ўзгаради

FIFA ўйини номи ўзгаради

Фото: «Ferra»

Компьютер ўйинлари билан шуғулланувчи Electronic Arts (EA) компанияси Халқаро футбол федерацияси — FIFA билан келиша олмади ва шу номдаги ўйини номини ўзгартиришга қарор қилди.

2023 йилдан FIFA ўйини EA Sports FC номи остида тақдим этилиши бошланади.

Нега бундай қарорга келинганига расмий муносабат билдирилмаган бўлса-да, инсайдерларга кўра, ҳаммасига FIFA нинг очкўзлиги айбдор — халқаро федерация бренд номидан фойдаланганлик учун 4 йилга 1 млрд АҚШ доллари сўраяпти, тўғриси, EA учун бу жуда катта пул.

Номи ўзгаргани билан, ўйиннинг хусусиятлари сақланади: геймерлар 30 та миллий лиганинг 700 та жамоаси ва 19 мингта футболчисидан фойдалана олишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг