Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Future Muynak» ўқув-амалиёт марказида бепул янги курслар ташкил қилинмоқда

«Future Muynak» ўқув-амалиёт марказида бепул янги курслар ташкил қилинмоқда

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Ўтган йил декабрь ойида Мўйноқ туманида «Future Muynak» ўқув-амалиёт маркази ташкил қилинган эди. Марказ 2020 йил январь ойидан бугунги кунга қадар Мўйноқ ёшларига анимация-дизайн, веб-дизайн, видео ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқиш, компьютер ўйинларини ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича бепул таълим бериб келмоқда.

Янги ўқув йилида марказда: 

  • веб-технология,
  • 3D моделлаштириш,
  • графика

бўйича ўқув курслари ташкил қилинган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиали дирекцияси курсларга ўқувчиларни кенг жалб этиш мақсадида туман халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг директорлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сўзга чиққан ТАТУ Нукус филиали директории, т.ф.д. Б.Каипбергенов информацион ва телекоммуникация технологияларининг бугунги кундаги аҳамияти ва вазифаларига тўхтаб ўтган бўлса, филиалнинг «Ахборот хавфсизлиги» кафедраси мудири, PhD Э.Бабажанов ўқув курсларининг ўқитилиш жадвали, тартиби ва мазмун-моҳияти тўғрисида маълумoт берди.

Энг асосийси, «Future Muynak»да ўқиш мутлақо бепул! Ҳар бир машғулот амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилади.

Маълумот учун: «Future Muynak» марказидаги IT-Centre блоги ахборот технологияларини ўрганишга ихтисослашган бўлиб, марказдаги ўқув курслари онлайн ва анъанавий шаклда ташкиллаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг