Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Chrome» учун кенг имкониятли антивирус яратилди

«Google Chrome» учун кенг имкониятли антивирус яратилди

Foto: «Tehnot»

«Microsoft» «Chrome» браузери учун «Windows Defender Browser Protection» кенг имкониятли антивирусини яратди. У фойдаланувчи кирадиган сайтларни хавфли ҳаволалар рўйхати бўйича текширади ва бирортасини аниқлагудек бўлса, дарҳол уни блоклайди, деб хабар берди «Лайфхакер».

Хавфли ҳавола аниқланганида экранда огоҳлантирувчи қизил белги пайдо бўлади.

Маълумотларга кўра, мазкур янгилик фойдаланувчини зарарли дастурий таъминотни кўчириб олишга мажбур этадиган «қопқон ҳаволалар ва сайтлар» каби онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилади. Хавф туғдирувчи зарарли дастурлар рўйхати мунтазам янгиланиб турилади.

«Microsoft»нинг таъкидлашичга, ушбу антивирус «Chrome»ни фишингдан 87 фоиз аниқликда ҳимоя қилади, «Firefox»да эса ушбу кўрсаткич 70 фоизга тенг. Ҳимоянинг «Edge» браузеридаги самарадорлиги 100 фоизга тенг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг