Икки йил бепул: Японияда 27 мартдан аҳолига 5G хизматларини кўрсатиш бошланади

Японияда 2020 йилнинг март ойи охиридан бешинчи авлод алоқа тармоғидан фойдаланишга ўтилади, дейилади «Argumenti.ru» хабарида
«Softbank» мобил алоқа оператори хабарида япон фуқаролари 2020 йилнинг 27 мартидан 5G га уланишлари мумкинлиги айтилади. Хизматнинг афзаллиги жуда юқори тезлиги — 25 Гб/сония.
«Softbank» мобил алоқа оператори кўпроқ мижоз тўплаш учун имтиёзлар тақдим этмоқда. Бунинг учун компанияга ариза ёзиш керак. Кимда-ким 30 августгача ариза топширишга улгурса, икки йил 5G хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини қўлга киритади. «Экономика сегодня» ёзишича, стандарт абонетлик тўлови ойига — 1000 йена (90 минг сўм атрофида).
Янги авлод (5G) алоқа тармоғи хизматларини Японияда «Softbank» биринчи бўлиб ишга туширмоқда. Унинг ортидан бошқа компаниялар — «NTT DoCoMo», «KDDI» ва «Rakuten» ҳам ўз хизматларини таклиф этиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter