Жефф Безос Amazon компаниясининг 5 млрд долларлик акцияларини сотади
Amazon асосчиси Жефф Безос компаниянинг ўзига қарашли 25 млн акциясини сотишини маълум қилди. Bloomberg ёзишича, Безоснинг баёноти куни битта акция баҳоси 200 долларни ташкил этиб, жами сотиладиган акциялар қиймати 5 млрд долларни ташкил этган.
Компания булутли технологиялар ва генератив сунъий интеллект соҳаларида ишлаб чиққан технологиялар сабабли, Amazon акциялари бу йил 32 фоизга қимматлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter