Космосда гўшт неча пул?
Халқаро космик станцияда илк маротаба «пробирка»да гўшт етиштирилди. Уни станцияга етказилган қорамол ҳужайраларидан 3D-принтерда чоп этишган.
«The Guardian» ёзишича, келгусида бунақа технология ёрдамида фазогирларни овқат билан таъминлаш мумкин бўларкан.
Биопринтер ёрдамида гўшт етиштириш билан АҚШ, Россия ва Исроил шуғулланиши айтилмоқда. Фазода етиштирилган сунъий гўштнинг бир килоси 10 минг долларга тушади. Қимматми? Аксинча, арзон. Масалан, бир кило гўштни Ердан фазога элтиш учун камида 40 минг доллар кетади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter