Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Матбуот анжумани: АКТ соҳасидаги янги ютуқлар бўйича маълумот берилди

Матбуот анжумани: АКТ соҳасидаги янги ютуқлар бўйича маълумот берилди

Бугун АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Ш. Ахматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Мазкур брифингда телекоммуникация йўналишидаги ислоҳотлар ҳамда  иқтисодиётимиз барқарорлиги, ҳар бир соҳанинг сифати ва самарадорлиги, аҳолига қулайликлар яратишда ахборот технологияларининг ўрни,  кейинги вақтда эришилган ютуқлар тўғрисида сўз юритилди.

Биринчидан, 2011 йилда оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 939 816 сўмни ташкил қилган бўлса, 2016 йил ушбу кўрсаткич 295 030 сўм бўлган. Охирги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли ва самарали ислоҳотлар натижасига кўра, 2021 йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи кескин арзонлаштирилди ва ҳозирги кунда ушбу хизмат нархи 32 000 сўм қилиб белгиланди.

Олиб борилаётган ушбу самарали ишларни халқаро порталлар ҳам эътироф этмоқда. Мисол учун, Британиянинг  Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Бир йил давомида мамлакатимиз кўрсаткичларини 33 поғонага кўтарди.

Интернет хизматларининг сифати ва юқори тезлигини таъминлашга хизмат қилувчи оптик толали тармоқнинг узунлиги 2016 йилда тармоқнинг узунлиги 22,2 минг кмни ташкил қилган бўлса, олиб борилган ислоҳатларнинг самарали натижасида 2020 йилда оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 68,6 минг километрни ташкил этди, Жорий йил охирига қадар эса ушбу кўрсаткични 118,6 минг километргача етказилади.

Республикамизнинг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош мақсадларидан бири – ижтимоий объектларни юқори тезликдаги интернет алоқа билан таъминлаш. Ҳозирги кунда халқ таълими обектларининг 9 736 таси (95 фоиз), маҳалла фуқаролар йиғингларнинг 8 485 таси (92 фоиз) милиция таянч пунктларнинг 3 798 таси (60 фоиз) ҳамда барча мактабгача таълим ва тиббиёт муасассалари юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланган. Жорий йил охирига қадар барча ижтимоий обектларни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлаш режалаштирилган.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг яна бир муҳим йўналишларидан бири – мобил алоқа хизматларидир. Шу мақсадда юртимизда мобил алоқа таянч стансияларининг умумий сонини кўпайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020-йилда таянч стансияларининг умумий сони 31 740 тани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб ушбу кўрсаткич 37 484 тани ташкил этмоқда.

Бу эса, ўз навбатига мобил алоқа абонентлари сонининг ўсишига замин яратмоқда. Ҳозирги кундаги натижаларига кўра мобил алоқа фойдаланувчиларининг сони 27,5 миллионга, мобил интернет фойдаланувчилар сони эса 21,7 миллионга етган.

Энг илғор технологик ишланмаларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилди. 2019-йил сентябрдан иккита маҳаллий мобил оператор - «UZMOBILE» ҳамда «UCELL» 5G технологиясини тест синовидан ўтказишни бошлаган ва бугунги кунда Тошкент шаҳрининг марказларидан бири – Ташкент Сити ҳудудида «UCELL» компанияси томонидан 5G алоқаси ишга тушурилган.

Иккинчидан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали такомиллаштирилди ҳамда бугунги кунда Портал орқали 257 та электрон хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2018-йилда 2,4 млн.та, 2019-йилда 5,8 млн.та, 2020-йилда 9,8 млн.та хизмат кўрсатилган.

Жорий йил якунига қадар Ягона порталдаги электрон хизматлар сони 300 тага етказилади.

Шунингдек, Интернет фойдаланувчилари асосан мобил қурилмалардан фойдаланишини инобатга олиб, Ягона порталнинг мобил иловаси ишлаб чиқилиб, ундаги хизматлар сони йил якунига қадар 100 тага етказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, почта бўлинмалари орқали давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида Ягона порталнинг алоҳида модули ишлаб чиқилди. Бугунги кунда 500 дан ортиқ почта бўлинмаларида 33 турдаги давлат хизматлари тақдим этилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ягона портал орқали 2,3 млн. дан ортиқ хизматлар кўрсатилиши натижасида аҳолининг 18 млрд. сўмдан ортиқ маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш учун «Электрон ҳукумат»тизими идоралараро интеграцион платформаси билан интеграциялашиш имконияти, бунда электрон давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органи кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз, идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси жорий қилинган.

2018 йил ҳолатига кўра 55 та веб-сервис жойлаштирилган ҳамда идоралараро интеграцион платформадаги веб-сервислардан 3,6 млн. маротабадан кўпроқ фойдаланилган.

Бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич давлат органларининг 120 дан ортиқ ахборот тизимлари ўртасида ойига ўртача 100 млн. дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилмоқда. Бу эса фақатгина қоғоз харажатлари учун ойига 7 млрд. сўм, йилига эса 84 млрд. сўм маблағ тежаб қолинишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу тизимга «Солиқ», «Лицензия», «Кадрлар», Ягона идентификация тизими, Тадбиркорлик субъекти кабинети, Давлат статистика қўмитаси ахборот тизимлари, автотранспорт воситаларини суғурталаш фонди ахборот тизимлари каби бир қатор тизимлар интеграция қилинган.

Учинчидан, 2021 йилдан бошлаб Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини (data.egov.uz) ишга туширилди.

Очиқ маълумотлар порталига (data.gov.uz) 2015-йилда амалиётга жорий қилинган бўлиб, унга жами 158 та ташкилотнинг 12 мингдан ортиқ маълумотлари жойлаштирилган бўлиб, 7,8 млн. марта юклаб олинган.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологялари технологик парки филиаллари ташкил этилди, шунингдек, республикада IТ-индустрияни ривожлантириш, «стартап-лойиҳаларни» ҳар томонлама, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чоралар кўрилди.

Тўртинчидан, Республика бўйлаб IТ-Паркнинг 5 та ҳудудий филиали (Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида) ҳамда 3 та вақтинчалик филиаллари (Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида), шунингдек, АҚШда ИТ-парк ваколатхонаси ташкил қилинди.

Республикада ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатилган IТ-хизматлар ҳажми 2020 йилга нисбатан (1 трлн.сўм) 160 фоизга ўсиб, 2021-йил яримда 650 млрд.сўмга етказилди.

Экспорт қилинган дастурий маҳсулотлар ва IТ-хизматлар ҳажми 2021-йилнинг биринчи ярмида 17,5 млн. АҚШ долл.ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўз навбатида, 2020-йилда амалга оширилган жами экспорт ҳажмига (16,4 млн. АҚШ доллари) нисбатан 107 фоизга ўсди.

Республика бўйлаб IТ-хизматларни кўрсатадиган ҳамда IТ-парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритатёган ИТ-компаниялар сони 463 тага етказилди (2020 йилга нисбатан 130 фоиз ўсиш), шунингдек, уларда 1 500 дан ортиқ (2020 йилга нисбатан ўсиш 150 фоиз) янги иш ўринлари яратилди.

2021 йилдан бошлаб ИТ-Парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари 4 дан 18 гача кенгайтирилган. Хусусан, бугунги кунга қадар робототехника, маълумотларни қайта ишлаш ҳамда IТ-аутсорсинг хизмат кўрсатувчи корхоналар ҳуқуқига эга бўлишди.

Шу билан бирга, бугунги кунга қадар IТ-Паркнинг стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини муваффақиятли якунлаган 66 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 3,1 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.

Бешинчидан, Ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозорининг малакали IТ-мутахассисларга бўлган талабини қониқтириш, йўналишларида бир қатор вазифалар амалга оширилди.

Президентимиз томонидан 2020 йил 6 октябрда АКТ соҳасида охирги ютуқларга асосланган ҳолда ва малакали IТ-кадрлар билан таъминлаш мақсадида таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилинди.

Ўтган йилда ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилиб, жиҳозлангани, тизимдаги корхона ва ташкилотлар уларга ҳомий сифатида бириктирилгани ва 10 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани соҳада бошланган ислоҳотлар қатъий, ортга қайтмас эканлигини яна бир бор тасдиқлади. 2021 йилда 82 та, 2022 йилда 64 та ва 2023 йилда 45 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши кўзда тутилгани ҳам шундан далолат беради.

Ёшларнинг АКТ йўналишига қизиқишларини инобатга олиб, ТАТУда 2020-2021 ўқув йилида янги Рақамли иқтисодиёт бакалавр таълим йўналиши ҳамда 8 та янги магистратура мутахассислиги очилди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан мазкур ОТМ тузилмасида Ўзбек-Беларус қўшма факултети ташкил этилиб, 2020-2021 ўқув йили учун қўшма факултетга 500 нафар талаба қабул қилинди. Умуман олганда, бугунги кунда, ТАТУ ва унинг филиалларида жами 15 000 га яқин талаба таҳсил олмоқда.

2019 йилда Тошкент шаҳрида Амити университети фаолиятини бошлади. Ўтган ўқув йилида 498 нафар талаба биринчи босқични якунлади. 2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ онлайн шаклда ташкил этилиб, мазкур олий таълим муассасасига 384 нафар талаба қабул қилинди.

Жанубий Кореянинг пойтахтимиздаги Инҳа университетида талабаларнинг умумий сони 1506 нафарни ташкил этади. Уларнинг орасида 420 нафари жорий ўқув йилида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган абитуриентлардир.

Олтинчидан, Аҳолининг рақамли технологияларда ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)ларида рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича 147 та рақамли технологиялар ўқув марказларини фойдаланишга топширилди ва жорий йил якунига қадар марказлар сони 205 тани ташкил этилади.

Бунинг натижасида 292 дан ортиқ янги иш ўринларини яратишга эришилди.

Ушбу марказларда компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича 40 минг нафардан ортиқ тингловчи малакасини оширди.

Ҳудудлар кесимида рақамли технологиялар ўқув марказларида таҳсил олганлар бўйича Наманган вилояти (4 908 нафар) Жиззах вилояти (4 202 нафар) ва Хоразм вилояти (3 888 нафар) етакчилик қилиб келмоқда.

Еттинчидан, Почта алоқаси хизматларини тақдим этиш бўйича Миллий оператор – 2020 йил якунлари бўйича иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, почта хизмати сифатини ошириш ва филиалларнинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш бўйича маълум ишлар амалга оширилиб қуйидаги кўрсатгичларга эришилди:

- бизнес-режада мўлжалланган 166,9 млрд. сўм ўрнига 203,0 млрд. сўмлик даромад олинди (ўсиш 122 фоиз);

- ҳисобот даврида мўлжалланган 47,8 млн. сўм соф фойда ўрнига 315,0 млн. сўм соф фойда олинди;

- 2020 йил декабрдан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 860 та почта алоқаси объектларида Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланилган ҳолда 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди;

- «Гибрид почта» хизматини ривожлантириш ва иш унумдорлигини ошириш мақсадида 2 та автомат конвертлаш ускунаси синов тариқасида Тошкент шаҳрида жорий этилди;

- мижозлар номига келган почта жўнатмаларини олиши учун мўлжалланган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган комплекслар (почтаматлар)ни жорий этиш юзасидан 30 та почтаматлар Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларининг аҳоли гавжум жойларига ўрнатилди;

2021 йил 1 майдан «AVVAL» тўловлар ва ўтказмалар комплекс автоматлаштирилган тизими ишга туширилиб, почта алоқаси объектларида тўловларни онлайн режим орқали қабул қилиш йўлга қўйилди;

625 та почта алоқаси объектида АТ «Алоқабанк» билан ҳамкорликда аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилди;

2021 йил июлдан барча почта объектларида почта жўнатмаларини қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш автоматлашган ахборот тизими татбиқ этилди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг