Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллиардер Роман Абрамович «Telegram»га сармоя киритган. Нима мақсадда?

Миллиардер Роман Абрамович «Telegram»га сармоя киритган. Нима мақсадда?

«Telegram»га сармоя киритганлар орасида миллиардер Роман Абрамович ҳам бор.

Фото: «Ведомости»

«Telegram» мессенжери асосчилари «TON» блокчейнини яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун 81 нафар инвестордан 850 миллион доллар жалб қилган. Бу маълумотларни Павел Дуров АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар билан шуғулланувчи комиссиясига тақдим этди, деб хабар берди «NV.ua».

Комиссияга тақдим этилган ҳужжатда келтирилишича, пуллар «TON блокчейнини ишлаб чиқиш ва «Telegram» мессенжерига хизмат кўрсатиш» учун олинган. Ҳисоботдаги «қимматли қоғозлар тури» деган жойига «криптовалюта сотиб олиш учун» дея кўрсатилган. Унга «Telegram» бош директори Павел Дуров имзо чеккан.

Дастлабки маълумотларга кўра, аввалига 600 миллион доллар йиғиш режалаштирилган, бироқ марра 850 миллион долларга қадар кўтарилган. «Telegram» «TON» лойиҳаси доирасида яна 600 миллион доллар жалб этишни режалаштирган, бироқ ушбу рақамлар яна ўзгариши мумкин.

Лойиҳа гуруҳи илк бора ташқи капиталдан фойдаланмоқда — шу кунга қадар мессенжер Павел ва Николай Дуровларнинг шахсий маблағлари ҳисобига ишлаб келарди.

Комиссияга тақим этилган ҳужжатда бирорта инвесторнинг исм-шарифи келтирилмаган.

Миш-мишларга қараганда ушбу мессенжерга сармоя киритганлар орасида миллиардер Роман Абрамович ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг