Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон билан Nokia ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон билан Nokia ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси AКТ вазирлиги делегациясининг Барселона (Испания Қироллиги)да бўлиб ўтаётган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон мобиль конгрессида иштирок этиш доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ҳамда Nokiaнинг Шарқий Европа, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Деметрио Руссо билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда телекоммуникация соҳасидаги лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, тажриба ва технологиялар билан алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, интернет инфратузилмани ривожлантириш бўйича «Ўзбектелеком» AК ва Nokiaнинг қўшма лойиҳаларига техник кўмак кўрсатадиган Тошкент офисида техник ва муҳандислик ходимларини кенгайтириш бўйича масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли ислоҳотларни амалга оширишда устувор вазифаларидан бири AКТ соҳасида ёшларнинг салоҳиятини ҳаётга татбиқ этишдир. Шу боис маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда Nokia компаниясининг бевосита иштироки масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, компаниянинг 2022 йил 24 – 26 октябрь кунлари «ICTWeek Uzbekistan» (AКТ хафталиги) доирасида бўлиб ўтадиган халқаро рақамли форумдаги иштирокини таминлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг