Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади 

Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади 

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда халқаро мультимодал транспорт-логистика марказининг электрон платформаси яратилади. 8 январ куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги бу борада ҳамкорликка келишиб олди.

Лойиҳада юкларни экспорт-импорт қилишда транспортда ташиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш, шунингдек уларни тезкор ва ўрта муддатли режалаштириш, экспорт-импорт юкларни ташишда транспортда ташиш ва омборга жойлаштиришни қулайлаштириш, транспорт харажатларини қисқартириш, келиштириш ҳисобига етказиб бериш ва омбор операцияларининг самарадорлигини ошириш, логистика жараёнини барча иштирокчиларнинг аниқ ҳисоб-китоблар ва оқилона ҳаракатлар ягона электрон платформасини яратиш кўзда тутилган.

Электрон платформани яратиш бўйича ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи Даврон Деҳқонов ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Ўзавтотранс» агентлиги ходимлари билан биргаликда университет профессор-ўқитувчилари, талабаларни жалб қилган ҳолда платформадан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар, қисқа муддатли ўқиш, малакавий семинарлар, тренинглар, мастер-классларни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг