Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан иккита лойиҳа халқаро тадбиркорлик чемпионатига йўлланма олди

Ўзбекистондан иккита лойиҳа халқаро тадбиркорлик чемпионатига йўлланма олди

Жорий йилнинг 27 август куни Entrepreneurship World Cup халқаро танловининг миллий саралаш босқичи онлайн шаклда бўлиб ўтди. Ғолиб лойиҳалар танловнинг жаҳон финалида тақдимот ўтказиш имкониятини қўлга киритдилар.

Тадбиркорлик бўйича Entrepreneurship World Cup финали учун инновацион стартап лойиҳаларини саралаш босқичи якунланди. Миллий саралаш босқичи эса Инновацион ривожланиш вазирлиги ва IT-парк Халқаро тадбиркорлик тармоғи ҳамда «The Global Education and Leadership Foundation» жамғармаси (Ҳиндистон) кўмагида онлайн режимида бўлиб ўтди.

Миллий саралаш босқичида 10 та жамоа иштирок этди. Булар  GameFall (ОАВ ва кўнгилочар лойиҳалар), Coozin (EdTech, озиқ-овқат технологиялари), RQ (молия технологиялари), Telework asia (Катта маълумотлар / сунъий интеллект), IMAN (молия технологиялари), Proteus (Энергия ва барқарорлик), Delivera (Мобиллик / Транспорт), Sogdia (Тоза технологиялар, озиқ-овқат технологиялари), Амарант мисолида ўсимлик материаллар хом ашёсини қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар (Қишлоқ хўжалиги), ModMe (Катта маълумотлар / EdTech) жамоаларидир.

Миллий саралаш босқичи натижаларига кўра иккита жамоа Миллий саралаш босқичи ғолиби деб топилди.

Биринчиси  IMAN стартапи бўлиб, у Ислом молия қонунчилиги доирасида инвесторлар ҳисобига товарларни дарҳол ёки бўлиб тўлаш орқали онлайн ёки офлайн дўконлар учун электрон тижорат платформасини тақдим этади.

Яна бир ғолиб — Proteus стартапи.  Сув оқими, каналлар ёки дарёлар яқинида жойлашган  хонадонлар ва истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришга қаратилган мазкур лойиҳа тўғридан-тўғри сувга ўрнатилган, қўшимча тўғонларни ёки бошқа тузилмаларни талаб қилмайди, арзон ва фойдаланиш осон бўлган ички турбиналар орқали ишлайди.

Ғолиблар энди ўз лойиҳаларини халқаро миқёсда намойиш этиш имкониятига эга бўлишди. Мусобақанинг жаҳон миқёсидаги финал босқичида 3 та энг юқори ўринни эгаллаган жамоа 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги мукофот учун курашади.

Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари EWC танлови кўмагида етакчи хорижий мутахассисларнинг менторлик дарсларида қатнашиш, бизнес алоқаларини кенгайтириш, лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро бозорларга чиқиш каби имкониятларга эга бўладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг