Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком». Янгиланиш ва ўзгаришлар раҳбарлардан бошланади (видео)

«Ўзбектелеком». Янгиланиш ва ўзгаришлар раҳбарлардан бошланади (видео)

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси барча филиаллари директорлари ҳамда бош ҳисобчилари учун тўрт кунлик махсус ўқув курси ташкил қилди. Бу галги тадбир аввалгиларидан анча фарқ қилади. Тингловчилар зерикарли маърузалар эшитаётгани йўқ. Чунки маърузачиларнинг ўзи анойилардан эмас: таниқли сиёсатшунослар, социологлар, юристлар, иқтисодчилар, молиячилар, маркетингчилар, суғуртачилар ва психологлар... Ҳаммалари қуруқ, ҳиссиз, бир қолипдаги гапларни такрорлашдан кўра, топ маънода мастер-класслар ўтишяпти!

Компания матбуот хизмати «Xabar.uz»га билдиришича, бу шунчаки белгиланган режани адо этиш учунгина ташкил этилган оддий ўқув эмас. Балки катта ўзгаришлар томон ташланган қадам. Замон шуни талаб қиляпти-да: фаолиятингда бурилиш ясаб, янги-янги ўзгаришлар қилмасанг, бошқаларнинг чангида қолиб кетишинг тайин. Бунинг учун аввало тизимнинг катта-кичик раҳбари ўз ишига оддий истеъмолчи назари билан ёндашиши талаб этилади. Шундагина бор мижозни сақлаб қолиш дейсизми ёки компанияга сармоя жалб этишми, бир сўз билан айтганда, тизим ривожига сабаб бўлувчи омилларнинг ўзи «мана ман» деб чиқиб келаверади.

Махсус-ўқув курсига очилишига Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов келиб, компания муаммолари ва олдида турган вазифаларга тўхталгани ҳам бежизга эмас. Чунки, бугунги талабларга муносиб таклифлар шундай машваратларда туғилади.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг