Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ташрифи доирасида Марғилонда янги марказ очилди (видео)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи доирасида Марғилонда рақамли технологиялар ўқув маркази очилди.

Фото: Xabar.uz

Икки қаватли, жами 3100 квадрат метр майдонни эгаллаган бу кўркам бинода 120 та иш ўрни яратилган. Марказда ўрта мактабларнинг 7 ва 11-синф ўқувчилари, ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшлар, талабалар шу йўналишларда ўқитилади. Келгусида улар Фарғона вилоятида очиладиган IT-Парк филиалида ишлашлари мумкин бўлади.

Фото: Xabar.uz

Шунингдек, мазкур марказда давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда мактабларнинг ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг АКТ бўйича малакаси ошириб борилади.

Фото: Xabar.uz

Умуман олганда,  2020-2021 йилларда вилоятда шундай 19 та марказ очилиши режалаштирилган, жумладан, жорий йилнинг ўзида Данғара, Бағдод  Риштон туманлари ва Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида рақамли технологиялар марказлари ишга туширилади.

Фото: Xabar.uz

Марказ фаолиятини йўлга қўйишда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти ва мутахассислари, соҳа корхона ҳамда ташкилотлари ходимларининг хизмати катта бўлди.

Фото: Xabar.uz

Ушбу замонавий ўқув маскани фаолияти, келгуси режалари, бу ерда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида Рақамли технологиялар маркази директори Баҳром Жалилов «Xabar.uz» мухбирига сўзлаб берди. Интерьвюни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг