Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси объектлар хавфли электромагнит нурларини таратади?

Қайси объектлар хавфли электромагнит нурларини таратади?

Фото: «Pixabay»

Мутахассисларнинг айтишларича, исталган электр асбоб ўзидан нур таратади. Аммо улар орасида фақат гигиена меъёрларидан ошувчилари инсон саломатлиги учун хавфлидир.

«Роспотребнадзор» (Россия) Санитария назорати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Андрей Гуськов айтишича, узоқ масофага катта ҳажмдаги маълумотларни жўнатувчи объектлар кучли электромагнит майдонларини ҳосил қилади.

Булар, биринчи навбатда, радиотехника объектлари, масалан, уяли алоқа таянч станциялари. Йўлдошли алоқанинг ерда жойлашган станциялари, радиорелейли станциялар, аэропортларнинг ҳаво кенгликларини кузатувчи радиолокация қурилмалари ҳам шулар жумласига киради. Гидрометеорология, ҳарбий ва махсус мақсадларда ишлатилувчи радарлар (радиолокаторлар) ҳам кенгликни сканерлаб, электромагнит майдонлари нурланишини ҳосил қилувчилардир. Радио ва телевидение сигналларига мўлжалланган ретрансляторлар ҳам шулар тоифасига киради, таъкидлади мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг