Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сим керакмас: сувни ўзи қайнатувчи биринчи термос ихтиро қилинди

Сим керакмас: сувни ўзи қайнатувчи биринчи термос ихтиро қилинди

Фото: Kimos

Kimos компанияси сувни ўзи қайнатувчи термосни ихтиро қилди. Бунақа функция шу пайтгача биронта термосда йўқ эди.

Kimos сувни қайнатиш учун 3 дақиқадан озроқ вақт сарфлайди.

Термос герметик дизайнга эга, дам олиш, саёҳатга отланганлар учун ажойиб ҳамроҳ.

Фото: Kimos

Ундаги сув тўрт соатгача иссиқ туради. USB орқали қувватланади. Термос қизил, тўқ сариқ ва қора рангларда чиқарилмоқда. Indiegogo платформасида нархи 89 доллардан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг