Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Google монополиясини ноқонуний деб топди

Суд Google монополиясини ноқонуний деб топди

Фото: Reuters

Америка суди Google компаниясини интернет-қидирувни монополияга айлантирган ва ҳалол рақобатни бузган, деган қарорга келди.

Монополияга оид ушбу катта иш бўйича суд қарори — Google она компанияси Alphabet учун жиддий зарба, технология компанияларининг бизнес юритишга ёндашувини ўзгартириб юбориши мумкин.

2020 йилда АҚШ адлия вазирлиги онлайн-қидирув бозорининг қарийб 90 фоизини назорат қилаётган Google компаниясига қарши даъво киритганди. Бу йирик IT-компанияларга қарши қўзғатилган биринчи иш эмас.

АҚШ округ суди судяси Амит Меҳта ўз қарорини смартфонлар ва браузерларда сукут бўйича қидирув тизими бўлиш учун Google миллиардлаб долларлар сарфлагани билан изоҳлади.

«Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва далилларни синчиклаб кўриб чиқиб ва тарозига қўйиб, суд қуйидаги хулосага келди: Google — монополиячи ва ўз монополиясини сақлаб қолиш учун монополиячи каби иш тутган», — деди судя.

«Бу Америка халқининг тарихий ғалабаси. Ҳеч бир компания — у қанчалик улкан ва таъсирга эга бўлишидан қатъи назар — қонундан устун эмас», — деди АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд.

Alphabet суд қарори юзасидан апелляция бермоқчи, дейилади Reuters хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг