Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

 Тошкент шаҳридаги Амити университетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 1 июль куни Тошкент шаҳридаги Амити Университети кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи бошланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Университетга кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони қарийб 750 нафарга етди. Ҳозирда ҳам рўйхатдан ўтиш жараёни www.amity.uz сайти орқали давом этмоқда.

Фото: «Mitc.uz»

Кириш имтиҳонлари Амити университетининг (Ҳиндистон) профессор ва ўқитувчилари томонидан ўтказилмоқда.

Қуйидаги йўналишлар бўйича имтиҳонларлар бўлиб ўтди:

  • Ахборот технологиялари соҳасида бакалавриат;
  • Технологиялар бакалавриати – Компютер инжениринг.

Шунингдек, эртага, 2 июль куни қуйидаги йўналишлар бўйича имтиҳонлар ўтказилиши режалаштирилган:

  • Иқтисодиёт бакалаври;
  • Туризмни бошқариш бакалаври;
  • Бизнес бошқаруви бакалаври;
  • Ахборот технологиялари соҳасида магистратура;
  • Бизнес бошқаруви соҳасида магистратура;
  • Асосий дастур.

Бундан ташқари, юқоридаги йўналишлар бўйича кириш имтиҳонларининг 2-босқичи 2019 йилнинг 22, 23 июль кунлари ва 3-босқичи 2019 йилнинг 12, 13 август кунлари ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг