«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади
«Toyota»нинг учар такси ишлаб чиқаришга ажратадиган умумий сармояси $394 млн.ни ташкил этади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
«REGNUM»нинги ёзишича, аэротакси ишлаб чиқариш билан «Joby Aviation» компанияси шуғулланмоқда. Унга кўра, «Toyota» билан ҳамкорлик Америка компаниясига учувчи транспортни кенг кўламда ишлаб чиқариш технологиясини яратиш имконини беради.
«Toyota» машиналар дизайни, электрификация технологиялари ва материалларини ишлаб чиқаришда иштирок этади», — дейилади компания баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter