Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucellдан «Sof» тариф линияси: ҳаммабоп, содда ва қулай

Ucellдан «Sof» тариф линияси: ҳаммабоп, содда ва қулай

28 сентябрдан 30 ноябргача Ucell «Янада арзонроқ» акциясини ўтказади. Акция доирасида Sof 40 ва ундан юқори тарифларга уланган барча янги абонентлар абонент тўловига 25% чегирмага эга бўладилар.

2022 йил март ойида Ucell мобил оператори Sof тариф режаларининг янги линиясини ишга туширди. У шу заҳотиёқ абонентларга манзур бўлди ва қисқа вақт ичида мутлақ энг юқори сотув даражасини эгаллади. Ucell шу билан чекланиб қолмайди ва ушбу тариф линияси абонентларига янги қизиқарли имкониятларни тақдим этишда давом этмоқда.

Sof тариф линиясида сиз арзон нархларда жуда кўп трафикка эга бўлишингиз ва ҳеч қачон манфий ҳисобга кирмаслигингиздан ташқари, мен батафсилроқ тўхталиб ўтмоқчи бўлган яна бир қанча афзалликлар мавжуд.

Тариф бўйича фойдаланилмаган трафик куйиб кетмайди ва кейинги ойга ўтказилади

Тасаввур қилинг: тариф режаси шартлари бўйича сизга тайинланган барча мегабайтлар, дақиқалар ва СМСлардан фойдаланишга улгурмадингиз. Илгари, бу трафик шунчаки куйиб кетган. Аммо энди фақат Sof тариф линиясида абонент тўлови ўз вақтида тўланган ҳолда барча фойдаланилмаган трафик кейинги ойга ўтказилади. Жуда қулай, тўғрими? Шундай қилиб, Ucell абонентларига бу қоида жуда ёқди. Мегабайт, дақиқалар ва СМСлар тобора кўпайиб бормоқда.

Ҳисоб-китобни назорат қилишда қулайлик

Фойдаланувчилар учун мобил алоқа ҳисоб-китобларини осонгина назорат қила олишга ишончнинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда Sof тариф линиясида абонентга «ҳисобдаги шок» деб аталмиш ҳодисани ҳис қилишга имкон бермайдиган оддий ва самарали усул жорий этилди. Бу нима дегани? Тариф бўйича ва тўпламга мувофиқ киритилган Интернет-трафик тугагач, абонент кейинги тарифлаш усулини осонгина танлаши мумкин бўлган махсус қулай экранга йўналтирилади:

  • «Restart» опциясидан фойдаланиш;
  • Интернет тўплам сотиб олиш;
  • Ёки лимитдан ташқари тарификатсияни қабул қилиш.

Бундан ташқари, шуни таъкидлаш жоизки, агар абонент лимитдан ташқари тарификатсияни танлаган бўлса ҳам, Sof линиясида бу нархлар сезиларли даражада пасайтирилган ва бозордаги энг паст нархлар қаторига киради.

Sof 40 ва ундан юқори тариф режаларнинг янги абонентларига ҳушхабар!

Ана энди муҳим янгилик! 28 сентябрдан 30 ноябргача Ucell «Янада арзонроқ» акциясини ўтказади. Акция доирасида Sof 40 ва ундан юқори тарифларга уланган барча янги абонентлар абонент тўловига 25% чегирмага эга бўладилар.

Масалан, абонентлар Sof 40 тарифига бор-йўғи 30 000 сўм эвазига уланишлари мумкин бўлади. Уланишдан кейин уч ой ичида улар чегирмага эга бўлишади!

Олдинда янги йил. Янги ҳайратомуз совғалар

Янги йил арафасида Ucell Sof линиясидаги абонентлар учун янги ёқимли ҳайратомуз совғаларни тайёрламоқда. Баъзилари ҳали ҳам сир, аммо компания ажойиб янгилик бўлишини ваъда қилмоқда!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг