Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi раҳбари қайси смартфонлардан фойдаланади?

Xiaomi раҳбари қайси смартфонлардан фойдаланади?

Фото: «iGuides»

Xiaomi раҳбари Лэй Цзюн Weibo (Хитой ижтимоий тармоғи)да ўзи фойдаланаётган смартфонларнинг суратларини жойлади — тўртта смартфон.

Цзюн ўз постида шундай ёзди: «Эҳтимол пайқагандирсиз, Weibo да пост жойлашда ҳар хил смартфонларни ишлатаман. Баъзилар телефонларимни тез-тез алмаштиришимдан шубҳада. Аслида улар ёнимда, столимда турибди, шунчаки қайси бири қўлимга илашса, шунисини ишлатаман».

Фото: «iXBT»

Цзюннинг столидаги смартфонлар — Xiaomi 12, Xiaomi Mi 11 Ultra, Redmi Note 11T Pro ва Xiaomi Civi. Яъни ҳаммаси компаниянинг ўзи ишлаб чиққан смартфонлар.

Дарвоқе, 2020 йилда Xiaomi раҳбари iPhone ишлатаётиб «қўлга тушганди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг