Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Панорамали том, 265 км/соат максимал тезлик, «BYD» батареялари – «Xiaomi» илк электромобилини намойиш этди

Панорамали том, 265 км/соат максимал тезлик, «BYD» батареялари – «Xiaomi» илк электромобилини намойиш этди

Фото: infocity.tech

«Xiaomi» нинг биринчи электромобили – «Beijing Xiaomi SU7»ни намойиш этди. Автомобил беш ўриндиқли бўлиб, бир неча позицияли бўлиши айтилмоқда. Позициялар тортиш ва батарея қуввати, электр моторлари сони ва аккумулятори билан фарқланади.

Унда панорамали ойнаванд том ҳам бўлиши ўзбекистонлик автоишқибозларга хуш келиши шубҳасиз. Оғирлиги 2205 кг бўлган автомобиль соатига 265 километр тезликка чиқа олади.

Фото: infocity.tech

«Bloomberg»нинг ёзишича, мазкур электромобиль «Beijing Automotive Industry Holding» («BAIC») заводида ишлаб чиқарилади. Аккумулятор блоки эса «BYD» (асосий версиялар учун) ва CATL (юқори версиялар учун) томонидан етказиб берилади.

Қайд этилишича, «Xiaomi» бренди остидаги электромобиль компаниянинг ўз мижозлари учун кенг қамровли экотизим яратиш режасининг муҳим қисмидир. Компания смартфонлар ва бошқа маиший техникалар учун операцион тизимни аллақачон янгилади, у келажакда электромобилларни ҳам ўз ичига олади. Шунда фойдаланувчилар «Xiaomi» маҳсулотларининг барча турларини ягона платформада бошқаришлари мумкин бўлади.

Машина нархлари, шунингдек, чиқарилиш санаси ҳозирча номаълум. Компания аввалроқ илк электромобилини 2024 йилнинг биринчи ярмида расман чиқарилишини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг