Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яндекс» телевизор чиқарди

«Яндекс» телевизор чиқарди

Фото: iXBT

«Яндекс» компанияси «Алиса» овозли ёрдамчиси ўрнатилган биринчи телевизорларини чиқарди. Бу ҳақда корпорация сайтида хабар берилди.

Телевизорлар 43 ва 50 дюймли экранга эга туркумдан иборат. Экран: Direct LED, 4К, 60 герц частотали. Телевизор компаниянинг ўз амалий тизимида ишлайди.

Телевизорни пулт, «Яндекс.Станция» колонкаси, махсус илова ёки «Алиса» овозли ёрдамчиси орқали бошқарилади. Овозли ёрдамчи билан муайян филм ёки сериални топиш ва ёқиш, паузага қўйиш, овозини бошқариш мумкин. Фойдаланувчи телевизорни бошқа ақлли қурилмалар билан ҳам боғлаш имкониятига эга.

Фото: iXBT

«Яндекс» вакилларига кўра, телевизорнинг биринчи партияси Хитойда тайёрланган, кейинчалик ишлаб чиқаришни Россияга кўчиришмоқчи.

8 ноябрдан сотувга чиқариладиган телевизорларнинг нархи 30 минг рублдан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг