Янги «iPhone» икки сим-картали бўлади

«Life.ru» хабар беришича, «Apple» Хитой бозорини забт этиш учун ўз смартфонларини иккита сим-картали қилиб чиқаради.
Мутахассислар буни янги «iOS 12»нинг бета-версиясида аниқлашди: унинг кодида «Иккинчи сим-карта» статуси бор. Икки сим-картали қурилма куз фаслида тақдим этилади, деб хабар бермоқда «9to50mac».
Маълумки, «айфонлар» пайдо бўлганидан бери битта сим-картани қўллаб келади. Янги функция «iPhone» учун рақобат кучли Хитой бозорига янада кириб боришга йўл очади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter