Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 сентябр куни энг бой америкаликлар 93 млрд доллар зарар кўришди

13 сентябр куни энг бой америкаликлар 93 млрд доллар зарар кўришди

Кеча, 13 сентябр куни америкалик миллиардерлар 93 млрд доллар зарар кўришди. Инфляция секинлашгани ҳақидаги янгиликлардан сўнг АҚШ фонд бозорининг қулаши бунга сабаб бўлди, деб ёзди Bloomberg.

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги, бир кунда $9,8 млрд йўқотганидан сўнг, $150 млрд, дея баҳоланмоқда.

Tesla раҳбари Илон Маск эса 13 сентябрдан 8,4 млрд камомад билан чиқди, эндиги бойлиги — $256 млрд.

Meta Platforms асосчиси Марк Цукерберг ва Google ҳамасосчиси Ларри Пейж кеча $5,6 ва $5,2 миллиарддан йўқотди: уларнинг бойлиги эндиликда, тегишли равишда — $57,2 миллиард ва $96 миллиардга тенг.

Berkshire Hathaway раиси Уоррен Баффет — $3,4 млрд, Microsoft асосчиси Билл Гейтс — $2,8 млрд зарар кўрди.

Дунёдаги энг йирик Binance криптовалюталар биржаси асосичиси Чанпэн Чжао $3,9 млрд йўқотди.

Жами ҳисоблаганда, жаҳондаги энг бой 500 киши йил бошидан буён $1,2 трлн зарар кўрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг