15 декабрь фотохроникаси: Чангда қолган одам, эчкилар сайри, чегараларини очган Австралия ва бошқалар

«Интерфакс» 15 декабрда сайёрамиз турли нуқталарида олинган фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.

Калифорния (АҚШ)га кучли тўфон ёпирилди. Сув оқими бир нечта машиналарни Лос-Анжелес дарёсига оқизиб кетди.

Калкутта (Ҳиндистон)нинг ифлосланган ҳавоси.

Гаити шимолида бензин ташувчи машина портлаши оқибатида камида 60 инсон ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Швейцариянинг Люлли шаҳрида биринчи ёруғлик фестивали очилди.

Гонконгдаги Жаҳон савдо марказида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, электротехника залида бошланган ёнғин кейинчалик бутун бинога тарқаган.

Австралия 15 декабрдан хорижлик талабалар учун чегараларини очди.

Токио (Япония)да Янги йил кайфияти.

Мумбай (Ҳиндистон)да чайкаларни озиқлантириш.

Бали (Индонезия)да ёвуз руҳларга қарши маросим.

Эшириде (Швейцария)да эчкилар сайрда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter