Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

-35 даражагача: АҚШда қаҳратон қиш асрий рекордларни янгилади

-35 даражагача: АҚШда қаҳратон қиш асрий рекордларни янгилади

Фото: EPA

АҚШда бу йил қиш ҳар қачонгидан совуқ келди. Миллий метеорология хизмати 21 шаҳарда асрий рекордлар янгилангани ҳақида маълумот берди.

Небраска штатининг Линколн ва Гастингс шаҳарларида ҳарорат -35 ва -34 даражагача пасайиб кетди. Олдинги рекордлар 40 йил аввал кузатилган, аммо у пайтда бундан 20 даража илиқроқ эди: -18 ва -13 даража совуқ.

Айова штатининг Су-Сити шаҳрида ҳарорат -33 даражагача тушди, бундан олдинги рекорд 1936 йили қайд этилган.

Айрим шаҳарларда асрий рекордлар янгиланди: Канзас штатидаги Топека шаҳрида ҳарорат -27 даражагача тушди (эски рекорд 1903 йилда ўрнатилган).

Ҳатто жанубдаги Техас штатида ҳам қаҳратон бу йил забтига олди: Сан-Антонио ва Корпус-Кристида ҳарорат -11 ва -13 даражага пасайди (1895 йилдаги рекорд янгиланди).

Техас ва бошқа штатлардаги ноқулай об-ҳаво қатор муаммоларни келтириб чиқарди, жумладан, электрда узилишлар юз беряпти. Музлашлар ва қор бўронлари юзлаб корхоналар фаолиятини тўхтатиб қўйган. Камида 15 киши қиш қаҳратони қурбонига айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг