Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда табиий офатлар 84 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Афғонистонда табиий офатлар 84 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: «Islam-Today»

Афғонистонда қиш бошланганидан бери табиий офатлар оқибатида камида 84 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тезкор штаб бошлиғи маълум қилди.

Кучли қор ёғиши ва зилзилалар оқибатида шунча қурбон берилди, қолаверса, табиий офатларда 100 га яқин инсон жабрланган.

7 февраль куни мамлакат шарқидаги Кунар вилоятининг Дангам туманида қор кўчкиси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган эди.

Тахминан уч ҳафта олдин Бадғис вилоятида юз берган зилзила оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг