Аксарият канадаликлар Трюдонинг кетишини хоҳламоқда
Канада бош вазири Жастин Трюдони мамлакат аҳолисининг 68 фоизи ушбу лавозимда кўришни истамайди. Global News телеканали буюртмаси асосида Ipsos тадқиқот компанияси ўтказган ижтимоий сўров шуни кўрсатмоқда.
Олинган маълумотларга кўра, сўровда қатнашганларнинг 68 фоизи Канада бош вазири ҳамда етакчи Либерал партия лидери Трюдо истеъфога чиқишини хоҳлайди.
Алберта провинцияси (79 фоиз) ва мамлакатнинг Атлантикабўйи ҳудудлари (76 фоиз)да яшовчилар ҳозирги ҳукумат раҳбарига энг кам ишонишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter