Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алексей Навальнийнинг жасади онасига берилди

Алексей Навальнийнинг жасади онасига берилди

Фото: Reuters

Алексей Навальнийнинг жасади онаси Людмила Ивановна Навалнаяга топширилди.

«Алексейнинг жасади онасига топширилди. Людмила Ивановна Салекхардда. Дафн маросими ҳали олдинда. Расмийлар маросимни оила хоҳлаган тарзда амалга оширишга халақит берадими ёки йўқлигини билмаймиз. Маълумотлар пайдо бўлиши билан хабар берамиз», — деб ёзган Ярмиш.

Кира Ярмиш аввалроқ хабар беришича, терговчи Алексей Навальнийнинг онасига яширин дафн маросимига рози бўлиши учун ультиматум қўйган.

Алексей Навалний 16 февраль куни Ямало-Ненец автоном округидаги колонияда вафот этди.

22 февраль, пайшанба куни Алексей Навальнийнинг онасига ўлим сабаблари табиий эканлиги кўрсатилган ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг