Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навальнийнинг дафн маросимига қанча одам келгани ҳисобланди

Навальнийнинг дафн маросимига қанча одам келгани ҳисобланди

Таҳлилчилар 1 март куни соат 15:05 дан 16:30 гача Братеевский кўприги орқали қанча одам ўтганини ҳисоблаб чиқди.

Дафн маросими бўлиб ўтган Марино ҳудудидаги черковидан Борисов қабристонига борганларнинг катта қисми шу кўприкдан ўтган.

«16,5 минг киши дафн жойига кўприк бўйлаб ўтган иштирокчиларнинг фақат бир қисмидир ва ўз-ўзидан уларнинг умумий сонини тахмин қилишимизга имкон бермайди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг 16 шаҳрида Алексей Навальний хотирасига бағишланган митингга келганлар ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг