Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов беш ойда 3,7 млрд долларга бойиди

Алишер Усмонов беш ойда 3,7 млрд долларга бойиди

Фото: РБК

Россиялик энг катта тадбиркорларнинг бойлигига 2025 йил бошидан буён $22,5 млрд қўшилди, Bloomberg Billionaires Index шуни кўрсатмоқда.

Йил бошидан бери энг бойиган россиялик — «Норникель» президенти Владимир Потанин. Унинг капиталига $3,82 млрд қўшилиб, жами 31,7 млрд бўлди.

«Металлоинвест» акциядори Алишер Усмонов ҳам салкам шунчага бойиди: унинг капитали $3,7 млрд.га ошиб, жами $16,9 млрд.ни ташкил этмоқда.

Bloomberg «Миллиардерлар индекси»ни 2012 йилдан буён тузиб келади. Рейтингга жаҳоннинг энг бой 500 кишиси киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг