Америкадаги университетлар нимада айбланмоқда?
АҚШ Таълим вазирлиги Гарвард ва Йель университетларига қарши текширув ишларини бошлади: улар хорижий давлатлардан олган совға-саломлари ва улар билан тузган шартномалари тўғрисида маълумот тақдим этмаганликда айбланмоқда.
2019 йил ноябрдаги хабарга кўра, АҚШ Таълим вазирлиги Массачусетс технологик институти ва Мэриленд университетидан Россия ва Хитой билан шартномалар тўғрисида маълумот тақдим этишни талаб қилганди.
«АҚШ Таълим вазирлиги бугун (чоршанба куни — таҳририят) Гарвард ва Йель университетларига қарши текширув ишларини бошлаганини маълум қилади. «Плюшч лигаси»нинг иккала олий таълим муассасаси ҳам хорижий совға ва шартномалардан тушган юз миллионлаб долларлар ҳақида маълумот тақдим этмаган», — дея хабар берди вазирлик.
Вазирлик аризасига кўра, Йель университети қиймати 375 миллион долларга тенг хорижий совға-саломлар ва шартномалар ҳақида хабар бермаган.
Гарвард университетига келсак, АҚШ Таълим вазирлиги ундан «Хитой, Қатар, Россия, Саудия Арабистони ва Эрон билан тузган шартномалари ва совға-саломлари ҳақида» маълумот тақдим этишни талаб қилган. Бошқарма, жумладан, «Сколково» фонди, «Касперский лабораторияси» ва «Huawei» компанияси билан алоқалари ҳақида маълумот олишни хоҳламоқда.
«РИА Новости»нинг ёзишича, вазирлик Гарвард университети шартнома ва совға-саломлар ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этмаганликдан хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter